Фаолияти тугатилган постлардан 21 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 таси блок постлар ва 19 таси тўсиқ постлардир. Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига таяниб, kun.uz сайти хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш айтилган эди.