Тошкент юридик коллежи собиқ директори Наталья Темирова ҳибсга олинди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар қилди.
Темирова раҳбарлигидаги коллежда ўтган йилнинг 6 октябрида 3-курс талабалари ўртасида жанжал чиққани, Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки коллеждоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказгани тўғрисида Озодлик хабар қилган.
Жабрланувчиларнинг бири — Асадбек Парпибоев шифохонага олиб борилганида кўп қон йўқотишдан вафот этганди.
Темирова кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Наталья Темирова ўз лавозимидан 7 октябрь куни озод этилган.