Ўзбекистон биометрик паспортини 2018 йил 1 июлидан хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши режалаштирилмоқда.
Бу борадаги давлат дастури лойиҳаси 2018.strategy.uz сайтида аҳоли муҳокамаси учун тақдим этилди.
Дастурга мувофиқ 2018 йилда гражданларнинг хорижга чиқиш тартибини соддалаштириш назарда тутилмоқда. Шу мақсадда 20 апрелда президент фармони эълон қилинади.
Мазкур фармонда 1 июлдан биометрик паспорт хорижга чиқиш паспорти сифатида белгиланади. Ўзбекистон ичкарисида қўллаш учун аҳолига шахсни тасдиқловчи идентификация карталари - ID-карталари жорий этилади.
Озодлик радиоси аввалроқ президент Мирзиёев 2017 йил 16 августда имзолаган фармонга биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш стикерлари бекор қилиниши ва хорижга чиқиш паспорти жорий қилиниши тўғрисида хабар берган эди.