АҚШ, ЕИ ва халқаро ташкилотлар чечен фаолини ҳибсдан озод этишни талаб қилмоқда

“Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги раҳбари Оюб Титиев.

АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Россияда наркотиклар сақлашда айбланиб қўлга олинган “Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги раҳбари Оюб Титиевни ҳибсдан озод қилишга чақирмоқда.

-Оюб Титиевга нисбатан нароктиклар масаласида очилган жиноят иши соҳталаштирилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз Чеченистонда ҳукуматнинг қатор танқидчилари товламачилик ёки наркотик билан боғлиқ соҳта ишларда айбланиб қамалганини биламиз. Чеченистон ҳукумати ўз танқидчиларининг оғзини ёпиш учун бу тактикани амалда қўллаб келмоқда, -деди Human Rights Watch ташкилотининг Россиядаги дастурлари директори Таня Локшина.

АҚШ Давлат департаменти 10 январь куни Оюб Титиевнинг ҳибс қилинишидан хавотир билдирди ва Россия ҳукуматини фаолни озод этишга чақирди. Европа кенгаши, ЕХҲТ ҳам Титиевнинг ҳибс қилинишини қоралади.

Титиев сешанба куни 180 грамм наркотик моддани сақлаганлдикда айбланиб қўлга олинган эди.