Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтининг ҳукуматдаги манбасига таяниб, бундай ўзгариш дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурини тубдан ислоҳ қилиш учун амалга оширилган.
11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жуманов лавозимидан бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори бўлиб ишлаган.