Пойтахт Тошкентдаги 11та туманнинг ҳар бирида катта йўл бўйларига йўловчилар учун 2тадан кичик номозхоналар қурилади.
Kun.uz нашрининг 14 январда билдиришича, бу ҳақда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ва Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов маълум қилган.
Уларга кўра, катта, серқатнов йўллар бўйларида, намоз вақти бўлганида одамлар таҳоратхона ва масжид излаб қийналмаслиги учун намозхоналар қурилади. “Йўловчи масжид” деб аталадиган бундай жойларда жума намози ўқилмайди, лекин 5 маҳал намоз ўқиса бўлади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Сергели ва Бектемир туманларида биттадан янги жоме масжидлари қурилиши режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.