Ўзбекистонда 15 январь куни Қуръони Карим тиловати бўйича Республика қорилар очиқ мусобақаси бошланади.
Қорилар мусобақаси мамлакатнинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятларида ўтказилади.
Туман ва вилоят босқичлари 2018 йил 20 мартга қадар якунланади. Шундан сўнг мусобақанинг Республика босқичи бошланади.
Azon.uz нашрининг билдиришича, 14 январда мусобақада иштирок этиш истагини билдирганлардан ҳужжат қабул қилиш ишлари якунланган.
Ташкилий қўмитанинг билдиришича, мусобақада 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган тўрт минг нафарга яқин одам иштирок этади.