Sputnik нашри 17 январь куни “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” ширкатлари президент қарори билан 2018 йил охирига қадар 30 фоизлии қўшилган қиймат солиғидан озод қилингани тўғрисида хабар тарқатди.
Президент расмий сайтида эълон қилинмаган мазкур қарор ҳақида нашр “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси вакилига таянган ҳолда хабар берди.
Қарор 1 февралдан бошлаб кучга кириши, қарордан мақсад импорт хом-ашё асосида ишлаб чиқариладиган шакар таннархини тушириш экани айтилмоқда.
“Республиканинг шакарга бўлган йиллик эҳтиёжи 700 минг тоннани ташкил қилади. Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” корхоналарининг йиллик ишлаб чиқраиш ҳажми 600 минг тоннага яқин”, деб хабар бердиSputnik нашри.
Бироқ Озодлик радиоси 15 январь куни ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган бу икки шакар заводи бутунлай ёпилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берган эди.
Озодликка етиб келган хабарлараг қараганда, ишчиларини ўз ҳисобидан дастлаб 2 ойлик таътилга жўнатган иккала завод мажбурий таътилни 10 апрелгача узайтирди.
Мулозимларга кўра, заводларнинг конвертация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш имкони топилмаяпти.