Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда ёниб кетган 52 кишининг оиласига бир марталик нафақа ажратиш ҳақида кўрсатма берди.
Президент мабуот хизматининг хабар қилишича, "маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда".
Ҳозирча расмий хабарда нафақа миқдори келтирилмади.
18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.
Уларнинг жасади 19 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди, айни пайтда, уларнинг шахсини аниқлаш ишлари бормоқда.