Шимолий Қозоғистонда қаттиқ совуқ муносабати билан 22 январдан бошлаб мактабларда ўқиш жараёни вақтинча тўхтатилади.
Озордлик радиоси қозоқ хизматининиг билдиришича,Шимолий Қозоғистон вилоятида 22 январь куни ҳаво ҳарорати 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
“Казгидромет” 22 январдан 26 январгача Қозоғистоннинг бир қатор виляотларида кундузи 30-35, кечқурун эса 40-45 даража совуқ бўлишини билдирган.
Бундан аввал 11 январь куни Остона шаҳрида ва мамлакатнинг бир қанча ҳудудида мактаблар ёпиб қўйилди, шунингдек 1-2 курс коллеж талабалари учун дарслар бекор қилинган эди.
Ўшанда Остонада фавқулодда ҳолат эълон қилинган, Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли қор бўрони ва ноқулай об-ҳаво шароити боис автомобил транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилганди.