Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январда устувор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг 2018 йилги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Янги Давлат дастури 231 пунктдан иборат бўлиб у 37та янги қонун қабул қилишни назарда тутган.
Жумладан, дастурга биноан 2018 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистонда иш берувчиларга маълум ҳудудда пропискаси бўлмаган одамларни ҳам ишга ёллаш ҳуқуқи берилади.
Бундан ташқари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган ватандошлар ҳам иккиламчи уй-жой бозоридан уй харид қилишлари мумкин бўлади.
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳасида мамлакатдаги бошқарув, суд, ҳуқуқ-тартибот, тиббиёт каби соҳаларни ислоҳ қилиш баробарида, ижтимоий соҳада прописка тартибини соддалаштириш, кам таъминланган оилаларга уй бериш, хориждаги ватандошлар билан мулоқотни йўлга қўйиш ваъда қилинмоқда.