Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида музлаб бораётган автобусдан 58 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди.
Tengrinews.kz нашрининг билдиришича, Тошкентдан Красноярскка кетаётган автобус Павлодар вилоятидаги Шчедерти посёлкаси яқинида ишдан чиққан.
Қутқарилган ўзбекистонликлар посёлкадаги исиниш пунктига олиб борилган ва иситилган автобус ҳамда йўловчилар фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ходимлари томонидан Павлодаргача кузатиб борилган.
22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолгани ва унданЎзбекистоннинг 41 фуқароси ҳамда 2 қозоғистонлик ҳайдовчи қутқариб қолингани хабар қилинганди.
18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.