Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 1000 нафар ёш кадр топиб берди

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоровга қаттиқ танбеҳ берганидан сўнг вазирлик 500дан зиёд ишчисини ҳайдади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Молия вазирлиги тизимида ишлаш учун 1000 нафардан зиёд номзод топиб берди.

ЎзАнинг ёзишича, номзодлар билан ўтказилган суҳбатдан сўнг улардан 101 нафари Молия вазирлиги марказий аппаратида, 296 нафари ҳудудий молия органларида, жами 397 нафар ёшлар амалиёт ўташга жалб қилинган.

Амалиётдан сўнг номзодлар орасидан молия идоралари учун кадрлар танлаб олинади.

Мирзиёев танқидидан сўнг Молия вазирлигидан 500дан зиёд ходим ишдан бўшатилган.

Вазирлик учун кадр танлаш Ёшлар иттифоқи орқали амалга оширилаётганидан, баъзи таҳлилчилар фикрича, Хитойнинг собиқ раҳбари Мао Цзе Дун тарафдорлари - хунбейбинларнинг ҳиди келмоқда.