Билл Гейтс жазирама иссиққа чидамли сигир зотини яратиш учун 40 миллион доллар ажратди

Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс.

Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс идеал ва сермаҳсул сигир зотини яратиш бўйича илмий изланишларга 40 миллион доллар маблағ ажратди.

Business Insider нашрининг хабар беришича, маблағ генетик тадқиқотлар олиб борувчи GALVmed ташкилотига ўтказиб берилган.

Гейтснинг айтишича, яратилиши зарур бўлган сигир зоти ҳозир мавжуд бўлган сигирлардан кўпроқ сут бермайди, бироқ жазирама иссиққа чидамли бўлади. Бу сигир жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатларидаги турмуш фаровонлигиини яхшилашга хизмат қилади.

Билл ва Мелинда Гейтс дунёдаги энг йирик ҳомийлик ташкилотининг асосчилари ҳам ҳисобланади. Улар бу ташкилот орқали турли касалликларга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш, қашшоқ мамлакатларда аҳоли фаровонлигини яхшилаш ишларини молиялаштирадилар.

Дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланган Билл Гейтснинг бойлиги таҳминан 80 миллиар долларни ташкил қилади.