Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида метан гази танқислиги боис бир неча киломтерли навбатлар пайбо бўлди. Бу ҳақда Кун уз нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчилар машинасига ёқилғи қуйиш учун 5-6 соатлаб навбат кутишига тўғри келмоқда.
“Аҳоли хонадонларида иситиш учун табиий газ муаммоси, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам газ муаммоси... Газ идорасига тадбиркор мурожаат қилса: “Аҳолига беряпмиз”, деган жавоб олади”, деб ёзди нашр.
Кун уз нашрининг ёзишича, газ танқисли юзасидан берилган саволларга расмийлар бир хилда: “Трансгаз” оз беряпти”, деган жавобни бермоқда..