Марказий Банк январь ойида нарх-наво қимматлаганини билдирди

Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, январь ойида нарх-наво ўтган йилнинг декабрь ойига қараганда қимматлагани кузатилди.

Жумладан, сут 4,9 фоизга, гўшт 1,1 фоизга, буғдой уни 0,7 фоизга ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашди.

Мазкур даврда кузатиш учун танлаб олинган 75та ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,1 фоизга ошди. Хусусан, қурилиш материаллари 10,8 фоиз, сигарет ва алкоголь маҳсулотлари – тегишли равишда 7,2 ва 0,3 фоиз ҳамда автомобиллар учун метан ёқилғиси 6,7 фоиз қимматлади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида баҳолар умуман олганда 4,2 фоизга кўтарилди. Жумладан, бола боқчалари учун тўлов 10,3 фоизга, транспорт хизматлари 6,3 фоизга, маиший хизматлар3 фоизга ва тиббий хизматлар – 2,1 фоизга ўсди.

Марказий банк январь ойида айрим маҳсулотлар нархи арзонлаганини ҳам билдирди

. “Тухум нархи – 10,5 фоиз, сабзавотлар ўртача нархлари – 5,8 фоиз ва мевалар ўртача нархлари – 4,5 фоизга арзонлашди”, дейилади расмий хабарда.