Швеция пойтахти Стокҳолмда 13 февралда террорчиликда айбланаётган Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловга нисбатан суд жараёни бошланиши кутилмоқда.
Стокҳолм суди 30 январь куни тарқатган расмий баёнотда маҳкама жараёнини 13 февралда бошлаб, 9 майда якунлаш режалаштирилгани билдирилган эди. Оқиловга нисбатан ҳукм эса июнь ойининг бошларида ўқилади.
18 декабрда Швеция прокурори Ханс Ирман Раҳмат Оқиловга нисбатан тергов жараёни якунланганини ва иш судга оширилганини айтган эди. Лекин ўшанда суд жараёни қачон бошланиши номаълум бўлиб қолаётган эди.
Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган эди.