Президент Владимир Путиннинг матбуот котби Дмитрий Песков Сурияда АҚШ зарбалари оқибатида ҳалок бўлган россияликлар ҳукумат армиясига мансуб ҳарбийлар бўлмаганиниин маълум қилди:
-Биз Кремлда бу воқеа юзасидан аниқ ҳулоса чиқаришга имкон берувчи конкрет маълумотларга эга эмасмиз. Сурияда Россия фуқаролари бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин улар Россия Федерацияси Қуролли кучларига мансуб эмас, шуни айтишимиз мумкин холос, -деди Песков.
Суриянинг Дайр аз Зор вилоятида президент Башар Ассад армияси ва АҚШ етакчилигидаги аксилтеррор коалицияси ўртасидаги жанглар давомида АҚШ етакчилигидаги коалициянинг ҳаво ва ердаги қўшинлари Сурия демократик кучлари қароргоҳига ҳужум қилган 100 дан ошиқ Сурия ҳукуматини қўлловчи жангчини ўлдирган.
Хабарларда, бу жангларда Сурия ҳукумати армияси таркибида жанг қилаётган ўнлаб Россия фуқаролари ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Уларнинг барчаси Россиядаги “Вагнер хусусий ҳарбий ширкати” томонидан ёлланган одамлар экани таҳмин қилинаётир.
Россия расмийлари шу кунгача бу хабарни инкор қилиб келаётган эди.