Тошкентдаги ëнғин оқибатида 7 одам ўлди¸ учтаси болалар

"Бугун тонгги тахминан соат 4 дан 30 дақиқа ўтганда, Шайхонтоҳур тумани, “Боғ кўча” махалласида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида вафот этганлар бор¸" деб хабар қилди 15 февраль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар Ëнғин хавфсизлиги бошқармасининг билдиришича¸ ëнғин оқибатида етти одам ўлган¸ уларнинг учтаси болалардир.

Расмий хабарда айтилишича¸ дастлабки тахминларга кўра ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилганлиги оқибатида юзага келган.

12 февраль куни Самарқандда айни вазиятда юзага чиққан ëнғин оқибатида олти одам нобуд бўлган эди.

Хитой¸ Россия каби давлатларга миллиардлаб куб метр газ экспорт қиладиган Ўзбекистонда аҳоли йиллардан бери¸ айниқса¸ қиш мавсумида газсизликдан азият чекиб келмоқда.