Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Бурхонович Усмоновнинг адаши Алишер Отахонович Усмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Алишер Усмонов бунга қадар президент халқ қабулхонасининг Наманган вилояти бўлимига раҳбарлик қилган.
Президент девонида фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш хизмати ўтган йилнинг май ойида президент девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш хизмати базасида ташкил қилинган эди.
Мазкур хизматни давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов бошқаради.