Андижон вилоятида 46 ёшли Ж.Т., 54 ёшдаги опаси Ж.Шни бошига болта билан чопиб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими 18 февраль куни хабар берди.
Маълумотда айтилишича, воқеа 17 февраль куни Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Катта полвон қишлоғида содир этилган. Кеч соат 7ларга яқин опа-сингил маиший келишмовчиликлар туфайли жанжаллашиб қолган ва Ж.Т., опаси бошига болта билан урган.
Ж.Ш., воқеа жойида вафот этган, унинг синглиси қўлга олинган.