21 февраль куни полиция томонидан қисқа муддат ушлаб турилган мухолифатчи Алексей Навальний ўзига нисбатан янги маъмурий иш қўзғатилганини хабар қилди.
Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальний Твиттер саҳифасида ўзига нисбатан митинг ўтказиш қоидаларини такроран бузиш айби қўйилаëтганини билдирди. Айни пайтда¸ Навальний ўзига топширилган протоколда айнан қайси митинг ҳақида гап бораëтгани¸ маъмурий суднинг қачон ва қаерда бўлиши ëзилмаганини қўшимча қилди.
Навальний Москвада ушланишидан ярим соат олдин унинг федерал штаби раҳбари Леонид Волков Шереметьево аэропортида Уфага учиб кетиши олдидан полициянинг айни бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирча Волковнинг қаерда эканига оид маълумот йўқ.
Жорий ҳафтада Навальний таъсис қилган Коррупцияга қарши кураш фонди директори Рома Рубанов Москва суди томонидан 10 суткалик ҳибсга ҳукм қилинди. Шунингдек¸ 28 январь куни Россия бўйлаб ўтказилган “Сайловчилар иш ташлаши” акциясини уюштирган бошқа фаолалр ҳам бир неча суткага қамалди.
Навальнийнинг Россия президентлик сайловида номзод сифатида расман рўйхатга олинмаганига қарши норозилик билдириш учун ўтказилган бир неча минг кишилик бу тадбирда қатнашган 350 ка яқин фаол қўлга олинди.