Президент Мирзиёевни Қашқадарё вилояти расмийлари бир кунлик иссиқхоналар қуриб алдадилар. Бу ҳақда 22 февраль куни Кун уз сайти хабар берди.
Хабарда айтилишича, нашр ижодий гуруҳи Қашқадарёга сафари давомидапрезидентга кўзбўямачилик қилинганини аниқлади.
“Сайт таҳририятига қашқадарёликлар томонидан вилоятдаги йўллар ёқаларида президент ташрифи арафасида вақтинчалик иссиқхоналар қурилгани, энди бу «иссиқхоналар» қаровсиз ётгани ҳақида хабар беришганди.
Ижодий гуруҳ шундай тут новдалари ва целлофандан қурилган қўлбола иссиқхоналардан бирини бориб кўрди ва мурожаатдаги маълумотлар тасдиқланди - хўжакўрсинга, шу билан бирга вақт, маблағ ва куч сарфлаб барпо қилинган иссиқхоналарда лимон кўчатлари қовжирай бошлаган.
Қайд этиш керакки, вилоят бўйлаб бундай иссиқхоналар бир қанча жойда қурилган”, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев 28-29 январь кунларида Қашқадарё вилоятида бўлган эди.