Ўзбекистон 2018 йилнинг январида нарх ўсиши борасида собиқ Совет иттифоқи республиклари орасида биринчи учликдан жой олди.
Беларуснинг "БелаПАН" ахборот агентлиги постсовет давлатлари миллий статистика маълумотларини таҳлил қилгани ортидан хабар тарқатди.
Январь ойида нарх 2,7 фоизгача кўтарилган давлатлар Арманистон ва Ўзбекистондир. Учинчи ўринда 1,5 фоизлик кўрсаткич билан Украина бормоқда.
Беларусда нарх 0,8 фоизга, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистонда 0,6 фоизга, Молдова, Тожикистон ва Эстонияда 0,4 фоизга, Литва ва Россияда 0,3 фоизга қимматлаган.
Таҳлил натижалари январь ойида Озарбайжон ва Латвияда нархлар ўзгармаганини кўрсатган. Туркманистонда эса бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ.
Аввалроқ Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси январь ойида нарх-наво умуман олганда 2,7 фоизга қимматлаганини билдирган. Жумладан, гўшт 2,2 фоизга, туҳум 4,2 фоизга, бодринг 6,2 фоизга, помидор 10,4 фоизга, картошка 4,5 фоизга, олма 12,8 фоизга қимматлаган.