"Дўстлик" чегарасидаги навбатлар

Чегарадан ўтиш учун 1,5 мингга яқин одам навбат кутиб турибди.

Навбат кутиб чарчаган айрим одамлар чегара тўсиқларидан ошиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

Айрим одамларнинг қон босими ошиб кетгани ҳам кузатилди.

Чегарачилар вазиятни кескинлаштирмаслик учун қариялар, ногиронлар ва ҳомиладор аёлларни навбатсиз ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Чегарадаги навбат икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари жонлангани ортидан кўпайгани айтилмоқда.

Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат - ўтказиш пунктида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутаётганлар сони бир кунда уч баробарга кўпайиб, 1,5 минг кишига етди. Бир кун аввал навбат кутаётганлар сони 500 кишидан ошмаётгани, шунда ҳам чегарадан ўтиш учун одамлар камида 5-6 соатлаб навбат кутаётгани хабар қилинган эди.