Қирғизистоннинг давлат қарзи 4,5 миллиард доллардан ошиб кетди

Қирғизистон Молия вазирлиги 2018 йилнинг 31 январь ҳолатига кўра мамлакатнинг давлат қарзи 4 миллиард 624 миллион 810 минг долларга етганини маълум қилди.

Жорий йилда давлат қарзи 111,81 миллион долларга кўпайган. Давлат қарзининг 4 миллиард 139 миллион 280 минг доллари ташқи қарздир. Бу қарзнинг 41,3 фоизи Хитойнинг Экспорт-импорт банкидан олинган.

Қирғизистоннинг Хитойдан бошқа молия манбаларидан олган имтиёзли қарзлари 1 миллиард 635 миллион доллар, ички қарз 485 миллион 450 миллион доллардир.

Аввалроқ “Глобал тараққиёт” халқаро ташкилоти Қирғизистонни Хитойдан энг кўп қарз бўлган 8 мамлакат рўйхатига киритган эди.

Мазкур рўхатга Қирғизистон ташқари Жибути, Лаос, Мальдив ороллари, Монголия, Монтенегро, Покистон ва Тожикистон киритилган.