Рус дипломатлари Британияни тарк этди

Британиядан чиқарилаётган рус дипломатлари ва уларнинг оила аъзолари.

Собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортидан Британиядан чиқарилиши айтилган 23 нафар рус дипломати 20 март куни Лондонни тарк эди.

- Шундай қилиб биз ҳамкасбларимиз билан хайрлашаяпмиз. Улар Брнитанияни тарк этишмоқда ва бугун Москвада бўладилар. Кетаётганлар 23 нафар дипломат ва уларнинг оила аъзолар – жами 80 кишидир, -деди Россиянинг Британиядаги элчиси Александр Яковенко.

Британия ҳозирча Россияга нисбатан бундан бошқа чора қўлламаслигини билдирди.

Расмий Лондон Кремлдан Британия ҳудудида Россия разведкасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи газ билан заҳарланишини 13 март тунги соат 12:00 гача изоҳлашни талаб қилган эди. Хусусан, Британия бош вазири Терезаи Мэй Москвадан асабни фалаж қилувчи газ Британияга қандай келиб қолганини тушунтириб беришни талаб қилган. Бироқ Россия бу талабни бажармаган.

Британия бош вазири Тереза Мэй россиялик собиқ жосус Сергей Скрипалнинг заҳарланиши учун масъулият фақат Россиянинг зиммасида, деб баёнот берган эди. Россия бу ишга алоқадор эканини инкор қилиб келмоқда.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги бўлган 66 ёшдаги Скрипаль ва унинг 33 ёшдаги қизи 4 март куни Лондондаги Солсбери савдо маркази олдида беҳуш ҳолатда топилган эди. Полиция улар нерв гази воситасида заҳарланганини аниқлаган.

2004 йилнинг декабрида Скрипаль Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган ва 2006 йил августида суд ҳукми билан 13 йилга қамалган эди.

2010 йилда у авф этилган, кейинроқ АҚШда қўлга олинган Россия разведкаси ходимларига алмаштирилган.