Ўзини метро поезди тагига ташлаган аёлнинг руҳий хасталиги борлиги айтилди

Тошкент метроси

Тошкент метросининг “Беруний” бекатида ўзини поезд тагига ташлаган аёлнинг шахси аниқлангани ва унинг руҳий саломатлиги шикастли бўлгани ҳақда метрополитен расмийларидан олинган маълумотга таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

1978 йилда туғилган М.А. Тошкент тиббиёт академияси 2- клиникасининг травмотология бўлимига “бош миянинг ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, қорин соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташҳиси билан ётқизилган.

Воқеа 19 март куни кеч соат 7ларда бўлган. Аёл поезд туннелдан чиқаётган пайтда ўзни темир йўлга ташлаган, рельслар орасига йиқилиб омон қолган.

Бу ҳақда хабаргада таъкидланишича, 2018 йил бошидан бери метрода бу каби ҳаракат иккинчи марта кузатилмоқда. Февраль ойида ҳам бир аёл оиласи билан жанжаллашиб қолиб, ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган.

Метрополитен расмийлари бу каби ҳодисалар бир йилда икки-уч марта бўлиб туришини айтмоқда.