Форишда 14 ёшли қизни ўлдирганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида 14 ёшли қизни ўлдирганликда гумонланган 22 ёшли йигит қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 23 март куни “Ухум” фуқаролар йиғинида яшовчи 1966 йилда туғилган Б.Тожиев милицияга қизи йўқолгани тўғрисида арз билан мурожааат қилган.

Аризада айтилиишича, унинг 14 ёшли қизи 22 март куни мол ўтлатгани чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.

Расмий маълумотда тезкор қидирув ишлари натижасида қизнинг жасади маҳалла ҳудудидаги тоғ этагидан топилгани билдирилди. Қиз бўғиб ўлдирилган, унинг жасади эса тошлар билан бостриб қўйилган.

Милиция томонидан мазкур жиноятни содир этганликда гумонланиб 1995 йилда туғилган Т.О., қўлга олинди.

“Тезкор тадбирлар натижасида 22 март куни соат 9да “Ухум” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.О., қизни бўғиб ўлдиргани аниқланди”, дейилади расмий хабарда.

Қотиллик бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.