АҚШ Россиянинг 60 дипломатини чиқариб юбормоқда

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

АҚШ Россиянинг 60 дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш ва Россиянинг Сиэтлдаги бош консулхонасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарор Россия Бош разведка бошқармасининг собиқ зобити ва унинг қизи Буюк Британияда заҳарланишига жавоб тариқасида қабул қилинди.

Оқ Уй баёнотида айтилишича, президент Трамп “Россия разведкаси ўнлаб зобитларини Қўшма Штатлардан ҳайдаб чиқариш ҳамда сув ости кемалари ва Boeingкомпанияси бош қароргоҳига яқин жойлашгани учун Россиянинг Сиэтлдаги бош консулхонасини ёпиш тўғрисида фармойиш берди”.

Олдинроқ АҚШнинг қандай қарор қабул қилиши Европадаги иттифоқчиларининг ҳаракатларига боғлиқ бўлиши хабар қилинган эди.

Аввалроқ Британия 23 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқарган эди. Бунга жавобан Россия Москвадан 23 нафар британ дипломатини бадарға қилган.

Россия разведкасининг собиқ ходими Скрипаль ва унинг қизи 4 март куни Лондондаги Солсбери савдо марказида бехуш топилган эди. Улар шу кунгача касалхонада оғир аҳволда қолмқода.

Британия расмийлари Скрипаль ва қизи Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи “Новичок” гази воситасида заҳарланганини ва бунинг ортида Россия тургани эҳтимоли кучли эканини билдирган.

2004 йилда Москвада Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган ва судланган Сергей Скрипаль 2010 йилда АҚШда қўлга олинган рус разведкачиларига алмаштирилган эди.