Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга келди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
29 март куни Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг биринчи мажлисида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди. Бишкек ҳукумати раҳбари бошчилигидаги Қирғизистон расмий делегацияни “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди. Видео Қирғизистон ҳукумати томонидан тақдим этилди.