Россия Бош разведка бошқармаси 1-ўринбосари вице-адмирал Игорь Костюков Интерфакс агентлигига “Ислом давлати” террор гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Ироқда бекиниб юрганини билдирди.
- Ал-Бағдодий¸ энг кучли эҳтимолга кўра¸ Ироқда. Унинг Сурияда бўлиши қарийб имконсиз. Ҳозирча унинг аниқ жойи маълум эмас¸ деди Костюков.
Россия разведка бошқармаси раҳбари ҳозирда жуда кўп давлат махсус хизматлари Бағдодийни “ов қилаëтганини” қўшимча қилди.
Ўтган йил Россия Мудофаа вазирлиги Бағдодийнинг Россия Суриядаги ишидчилар истеҳкомларига уюштирган ҳужумлар пайтида ўлдирилганини эълон қилган¸ аммо бу хабар АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланмаган эди.
“Ислом давлати” етакчисининг ўлгани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида бир неча марта тарқаганига қарамай¸ ҳарбийлар бу хабарларни инкор қилиб келмоқда.
Яқинда Россия президенти яна бир бор Сурияда ишидчилар устидан ғалаба қозонилгани ҳақида баëнот берди.