Бухоро вилоятининг Пешку туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли Муҳаммад Қудратов 7 апрелдан велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини бошлади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг билдиришича, Муҳаммад Қудратов Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган.
Бунга қадар 70 ёшли саёҳатчи Бухоро – Самарқанд йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги “Етти Пир” зиёратгоҳларига велосипедда саёҳат қилган.
Ўзбекистонликларнинг велосипедда саёҳатга чиққани ҳақида бундан авваллари ҳам хабарлар берилган.
2017 йилнинг июнида Наманганнинг Чортоқ туманида яшовчи 75 яшар Ҳусан Ҳожибоев велосипедда Ҳаж сафарига йўлга чиққан эди.
2 июнда йўла чиққан Ҳусан Ҳожибоев 9 июнда Ўзбекистоннинг Бухоро ва Туркманистоннинг Лебап вилоятлари орасидаги Фароб чегара постигача етиб борган, лекин паспортида визаси йўқлиги сабаб чегарадан ўтолмай, ортга қайтишга мажбур бўлганди.