Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали XV аср буюк мутафаккирлари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкали лойиҳаси учун танлов эълон қилди.
Ҳокимият матбуот марказига кўра, танловда Тожикистон ватандошлари ва хорижлик фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Танлов натижалари жорий йилнинг 20 июнида эълон қилиниши кутилмоқда.
Устоз-шогирд шоирлар ҳайкали Душанбедаги Навоий боғида ўрнатилади.
6 март куни - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи арафасида президент Имомали Раҳмоннинг фармони билан Душанбедаги “Ёшлар 50 йиллиги” боғига Алишер Навоий номи берилган.
Шу йил март ойида Самарқандда 2009 йили демонтаж қилинган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали қайта тикланганди.