Қашқадрё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга президент Мирзиёев вилоятга ташриф қилган пайтда кўзбзямачиликка йўл қўйгани учун ҳайфсан эълон қилинди.
Кун уз нашрининг билдиришича, 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғи билан ободонлаштириш ишларига ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Зафар Рўзиев “Ростан ҳам бизда кўзбўямачиликлар бўлган. Биз ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаганмиз, фақат иссиқхоналарда кўзбўямачилик қилинган деб ёзишди”, деб кўзбўямачилик бўлганини тан олган.
Йиғилишда бюош вазир Абдулла Арипов ҳокимларга қарата: “Эсларингдан чиқармасликларинг керак, ҳозир биз ахборот технологиялари замонида яшаяпмиз. Ҳаммасини видеога олиб, плёнканинг остида нима бор, нима йўқлигини кўрсатиб қўйибди. Экилмаганиниям. Битта кўзбўямачиликни деб бутун дунёга шарманда бўлдингиз”, деб айтган.
Шундан сўнг Зафар Рўзиевга ҳайфсан эълон қилинган.
Қашқадарёда Мирзиёев ташрифига шошилинч тарзда “хўжакўрсин”га иссиқхоналар барпо этилаётгани ҳақида Озодлик 25 январда биринчи бўлиб хабар берган эди. Озодлик мобил мухбирлари юборган видеоларда йўл четига ичида ҳеч нарсаси йўқ парниклар барпо қилинаётгани акс этган.