Президент эртага Бухоро ва Навоийга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Бухоро ва Навоий вилоятларига сафар қилади.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қилди.

Президент Бухорода “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан Россиянинг “Лукойл” компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади.

“Навоийазот” акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади", дейилган хабарда.