Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 20 апрель куни Тошкентда банк ҳисоб рақамларидаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш орқали ўғирлаган хакер қўлга олинди.
Расмий билдирувда айтилишича, қўлга олинган 36 ёшдаги хакер И.М., “Фидо Бизнес” масъулияти чекланган жамиятда етакчи дастурчи мутахассис бўлиб ишлаган.
У “2017 йил январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан кириб, банк ҳисобидаги рақамдан 89 минг 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўғирлаган”, дейилади хабарда.