Қуръон мусобақасининг республика босқичи ғолибига "Жентра" топширилди

24 апрель куни Қуръон мусобақасининг Республика босқичи эркаклар ўртасида ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг Олий ўрнига қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддонов муяссар бўлди. Унга “Жентра” русумли автомобиль ютуқ тариқасида тақдим этилди.

Ҳакамлар қарорига мувофиқ, андижонлик Убайдуллоҳ қори биринчи ўринга сазовар бўлди. Ғолибга мукофот тариқасида уч кишига ҳаж сафари учун сертификат топширилди.

Қуръон мусобақаси ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказилди. Хусусан, ушбу мусобақанинг Республика босқичи 18–25, 26–40 ёшлилар ҳамда талабалар ўртасида бўлиб ўтди.

Қуръон мусобақаси президент Мирзиёев ташаббуси билан туман, вилоят ва республика босқичлари асносида ўтказилди.

Ўзбекистонда ўтаётган Қуръон мусобақасининг Республика босқичида қориялар ўртасида ғолибларни аниқлаш тадбири ҳам бўлиб ўтади.