Нукус, Қарши, Андижон ва Наманганда йўлкира қимматлайди

Иллюстратив сурат.

Нукус, Қарши, Андижон ва Наманганда жамоат транспорти йўлкираси оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда мазкур вилоят ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилди.

Расмий маълумотда айтилишича, йўлкира Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги тавсияси асосида оширилади.

1 майдан Наманганда йўлкира ҳозирги 500 сўм ўрнига 1000 сўм, Қаршида “Дамас”лар учун 1500 сўм, автобуслар учун 1000 сўм, Андижонда 5 километргача 1000 сўм, 5 километрдан юқори масофа учун 1500 сўм, Нукусда автобус учун 900 сўм, йўналишдаги такси учун 1000 сўм қилиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

20 апрелдан Самарқандда йўлкира 300 сўмга оширилиб, 1200 сўм қилиб белгиланган эди. Пойтахт Тошкентда ҳам йўлкира 1200 сўмни ташкил этади.