Сапар Исақов Атамбаев партиясига раис ўринбосари бўлди

Сапар Исақов (ўртада) Социал-демократик партия қурултойида.

Қирғизистон собиқ Бош вазири Сапар Исақов мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаев раис бўлган Социал-демократик партия раиси ўринбосари этиб сайланди.

Исақов¸ пойтахт Бишкекнинг каттагина қисмини қиш пайтида иссиқликсиз қолдириш билан боғлиқ жараëн юзасидан сўроққа чақирилгани эртасига¸ партиянинг 27 апрель кунги қурултойида бу лавозимга сайланди.

Бу сайловнинг¸ собиқ президент Атамбаевнинг ўз яқин иттифоқчиси бўлган Исақовни қувватлашини кўрсатиш учун қилингани айтилмоқда.

19 апрель куни парламент ҳукуматга ишончсизлик билдиришидан саноқли соатлар ўтиб¸ президент Сўўрўнбай Жээнбеков Сапар Исақов ва унинг ҳукуматини ишдан бўшатди.

25 апрель куни Муҳаммедкалий Абилгазиев ва у тузган ҳукумат аъзолари қасамëдга келтирилди.