Facebook тармоғи орқали Ақтўбе қурбонларининг яқинларига йиғилган хайриянинг яна бир қисми Фарғона вилоятига етказилгани хабар қилинди.
"Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 16 нафар марҳумлар хонадонига 6 300 000 сўмдан йиғилган хайрия пулини Тошлоқ туман имоми, ҳокимият вакили ва маҳалла раиси бошчилигида топшириб келинди. Навбатдаги босқичда 3 нафар марҳумнинг хонадонига етказилади", деб ёзди акция фаолларидан бири бўлган ўзбекистонлик таниқли ёш ошпаз Баҳриддин Чустий ўз саҳифасида.
Шунингдек, хайрия акциясининг биринчи боскичида 330 миллон сўм йиғилгани ва бу маблағ Намангандаги 33 марҳум оиласига етказилгани маълум қилинди.
Шу йилнинг 18 январида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ақтўбе қурбонлари оиласига бир марталик нафақа ажратиш ҳақида кўрсатма берган эди.