Шохжахон Эргашев профессионал рингда 12-ғалабани қўлга киритиб, WBA International чемпионлигини қўлга киритди.
26 ёшли фарғоналик Шоҳжаҳон Эргашев ва 32 ёшдаги хитойлик боксчи Чжиминь Ван ўртасидаги жанг 29 апрель куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги Barclays Center мажмуасида бўлиб ўтди.
“Спорт” телеканалининг билдиришича, Хитой спортчиси Эргашев билан охирги 10-раундгача жанг қилган ягона спортчи бўлди.
Профессионал бокснинг 63.5 килограмгача бўлган супер енгил вазнида рингга чиқққан Шоҳжаҳон Эргашев бундан аввалги 11 жангни муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган эди.
63.5 килограмгача бўлган вазн тоифасининг WBA йўналишида чемпионлик камари шу кунгача бўш қолиб келаётган эди.