Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкентда ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Эрдўғон Олий Мажлисда чиқиш қилади, Шавкат Мирзиёев билан биргаликда икки давлат етакчи банклари ҳамда ширкатлари раҳбарлари иштирокида ўтадиган бизнес-форумида қатнашади.
Ташриф давомида турк президенти Бухорога боришни ҳам режалаштирган. Эрдўғон Тошкентга сафари арафасида журналистларга берган интервьюсида:
-Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалада ўзаро англашувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади,- деб айтган.
Эрдўғон Тошкентга 29 апрель куни келди. Уни Тошкент аэропортида бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.