Бухоро вилоятида 49 йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиши оқибатида 4 киши тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилди.
Автобус йўловчиларидан 26 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган 19 нафар йўловчи жароҳатланмаган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Setra русумидаги автобус 29 апрель куни “Гузар-Бухоро-Нукус - Бейнеу” йўлининг 319-километрида ағдарилиб кетган.
Бунга автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувнинг йўқотилгани сабаб бўлган.