2 май куни Наманган вилоятига борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев вилоят фаоллари билан учрашувда асли наманганлик миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз ватанида сайëҳлик индустриясини ривожлантиришга ëрдам беришини билдирди.
“Алишер Усмоновни таклиф қиламиз. Ўзбекистон¸айниқса¸ Наманган ҳақида гап кетса¸ унинг кўзлари ëнади”¸ деган президент жумладан.
USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Россиянинг энг бадавлат шахсларидан бири ҳисобланади.
Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги айтиладиган Алишер Усмонов¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келиши билан ўз тарихий ватанига таклиф қилишса¸ бизнес қилишга тайëрлигини билдирган эди.
Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда бевосита тадбиркорлик билан шуғилланмаган Усмоновнинг Шавкат Миризëев билан яқин муносабатда экани Тошкент раҳбарининг БМТ Бош ассамблеяси мажлисида қатнашиш учун Нью-Йоркка қилган сафари давомида очиқ кўринган эди.
Ўшанда Мирзиëев Ўзбекистон президентига берилган махсус учқичда эмас¸ Алишер Усмоновнинг шахсий самолëтида АҚШга бориб-келган эди.
Бу факт ошкор бўлиши ортидан президент матбуот хизмати¸ Усмонов учқичининг бозор нархида ижарага олинганини билдирган эди.