12-13 май кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари иштирокида минтақавий бизнес форуми ўтказилади.
Европа Иттифоқи БМТ Тараққиëт дастури ҳомийлигида ўтказиладиган “Мева-сабзавотни экспорт қилишда Фарғона водийси устунликлари” деб номланган бу тадбирда минтақа мева-сабзавотини хорижга экспорт қилиш имконлари¸ хусусан¸ транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилади.
Бу ҳақдаги хабарларга кўра¸ бизнес форумда иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш қилиш ва халқаро мижозлар билан бизнес алоқаси ўрнатиш имконига эга бўлади.
Фарғона водийсидан мева-сабзавот сотиб олишга қизиқиш кўрсатаëтган ширкатларнинг аксарияти¸ айтилишича¸ ЕИ ва Хитой компанияларидир.