8 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида “Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!” деб номланган баëнот эълон қилинди.
Унда:
“Бир неча ўн йиллик соғлом ва шаҳримизни чиройига чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганлигига кескин барҳам бериш мақсадида, масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади. Жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимиз аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирди¸” деб ëзилган.
Баëнотда пойтахтда дарахт кесилаëтганига гувоҳ бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларининг 233-71-47, 233-49-46 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.
26 апрель куни Тошкентда танилган тадбиркор¸ Tashkent city лойиҳаси директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
30 апрель куни турк бизнеменлари билан учрашувда президент Мирзиëев Ортиқхўжаевни шахсан ўзи тайинлаганини маълум қилди.