Қирғизистон парламенти депутати Исҳақ Масалиев собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Бишкек иссиқлик электр станциясида амалга оширилган модернизация бўйича бораëтган тергов доирасида дахлсизликдан маҳрум қилишни таклиф этди:
- Унинг ўзи қонун олдида ҳамманинг бараварлиги ва лозим бўлганда¸ қилган ишлари учун масъулиятни зиммасига олишга тайëрлигини неча марта айтган. Шунинг учун мен бу таклифни ўртага қўйдим. Биз ҳуқуқ тизимларига масаланинг тагига етишига имкон беришимиз керак¸ деди депутат Масалиев парламент мажлисида.
10 май куни қирғиз парламентининг Бишкек станциясида юз берган авария сабабларини ўрганиб чиққан махсус комиссияси ўз хулосасини тақдим этади.
Бугунги йиғилишга Қирғизистон собиқ Бош вазирлари Жантўро Сатибалдиев, Темир Сариев ва Сапар Исаковлар ҳам чақиритилган.
2013 йили Хитойдаги Эксимбанк қирғиз ҳукуматига Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш мақсадида 386 миллион доллар кредит берган.
2017 йили бу модернизация тугаганидан саноқли ойлар ўтиб¸ 2018 йилнинг 26 январида станцияда кучли авария содир бўлган ва оқибатда қиш пайтида Бишкек қарийб бир ҳафта иссиқликсиз қолган эди.