Навоийда ғалла парвариши кечикишига сабаб бўлган масъулларга чора кўрилди

Навоий вилоятида апрель ойида ғалла майдонлари ҳолати ўрганилиб, 161 та ғаллачилик фермер хўжалигининг 733 гектар майдони 10 кунгача парваришдан ортда қолгани аниқланди (“Ҳуқуқ”, 10 май). Вилоят прокуратурасига кўра, ғалла ҳосилини яратишдек долзарб вазифага панжа орасидан қараган фермер хўжаликлари раҳбарларига 164 та ҳолат бўйича таъсир чоралари кўрилган. Шунингдек, 6 нафар туман ҳокими ўринбосари, 16 нафар вилоят ва корхона-ташкилотлар раҳбари ҳамда 11 нафар сектор бошлиғининг жавобгарлик масаласи ҳал қилинган. Қайд этилишича, бу каби инсофсизлик ва қолоқликни бартараф этиш, ғалла майдонларида экинни қўшимча озиқлантириш ва бошқа агротехник тадбирларни қўллаш зарур.