Душанба куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туманида 94-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Mercedes русумли автобус ёниб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази хабарига кўра, ҳодиса Чилонзор туманининг Заргарлик кўчасида содир бўлган.
Хабарга мувофиқ, ҳодиса жойига етиб борган ўт ўчирувчилар ёнғинни тез орада бартараф қилишга муваффақ бўлганлар. Қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғиннинг келиб чиқишига техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Тошкентда сўнгги бир неча йил ичида Mercedes русумли йигирма чоғли автобус ёниб кетгани хабар қилинган.
Бундай ҳодисалар сабаби сифатида автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.